06.02.2019 09:51
4825
«Шаржа» БАА чемпионатида энг яқин таъқибчисидан 5 очко илгарилаб кетди

БАА Про-лигасида 14-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

Бу турда «Шаржа» ўз майдонида «Ал-Дафра»ни қабул қилиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Мезбонлар таркибида Ўзбекистон терма жамоаси яримҳимоячиси Отабек Шукуров тўлиқ 90 дақиқа майдонда ҳаракат қилди.

Бу ўйин Шукуров учун Осиё Кубогидан кейинги илк учрашув бўлди.

22 ёшли хавбек БАА чемпионатининг ушбу мавсумидаги 14та турдан 13тасида майдонга тушиб, уларнинг барчасида асосий таркибда ҳаракат қилди. У деярли алмаштиришларсиз (бир ўйинда ўртача 89 дақиқа) тўп суриб келмоқда. Шукуровнинг ҳисобида 2та гол бор.

«Шаржа» эса 34 очко тўплаган ҳолда мусобақа жадвалида етакчилик қилмоқда. Клубнинг энг яқин таъқибчиси «Ал-Айн» бу турда «Эмирейтс»ни ўз майдонида мағлуб эта олмагач (0:0), орадаги фарқ 5 очкога  етди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар