05.02.2019 09:43
2753
Теглар
А Серияда клублар сони камайтирилиши мумкин

Италия А Сериясида клублар сони 20тадан 18тага қисқартирилиши мумкин. Бу ҳақда лига президенти Гаэтано Миккиче маълум қилди.

«Бундеслигадан ташқари, Европанинг қолган барча етакчи чемпионатларида 20та клуб иштирок этади. Италия футбол федерациясининг охирги мажлисида бизга жамоалар сонини 20тадан 18тага камайтириш эҳтимоли борасида қарор қабул қилиш имконияти берилди.

18 жамоадан иборат чемпионатнинг барча устунликлари ва камчиликларини муҳокама қилиб, сўнг қарор қабул қиламиз. Федерация ҳар бир лигага клублар сонини аниқлаш имконини бергани яхши бўлди», –деган Миккиченинг сўзларини келтирмоқда Football Italia.

Эслатиб ўтамиз, охирги 7 йилдан буён А Серияда «Ювентус» узлуксиз чемпионликни қўлга киритиб келмоқда.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар