03.02.2019 09:26
5957
«Рейнжерс» бир ўйинда 4 марта пенальти тепди

Шотландия чемпионатининг 24-тури доирасида «Рейнжерс» «Сент-Миррен»ни 4:0 ҳисобида мағлуб этди.

Глазголиклар клуби бу ўйинда бош ҳакам Эндрю Далласнинг қарорларидан кейин 4 марта 11 метрлик жарима зарбасини амалга оширишди.

Ўйиннинг 3- ва 55-дақиқаларида Жеймс Тавернье икки марта гол урди, аммо у яна бир имкониятдан фойдалана олмади, 80-дақиқада эса форвард Жермейн Дефо нуқтадан адашмади.

«Бугун 5та пенальти бўлиши ҳам мумкин эди. Ҳакам Морелосга нисбатан фолни кўрмай қолди.

Баъзан пенальти беришади, баъзида – йўқ», – деган ўйиндан кейин «Рейнжерс» бош мураббийи Стивен Жеррард.

«Рейнжерс» айни вақтда 48 очко тўплаган ва пешқадам «Селтик»дан 3 очко ортда қолмоқда.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар