31.01.2019 10:41
4842
10 ўйинда 17та гол: Сапата бир ой ичида икки марта «Ювентус» билан ўйинда дублга эришди

«Аталанта» ҳужумчиси Дуван Сапата Италия кубоги чорак финалида «Ювентус» дарвозасини икки марта ишғол этди, бу билан 3:0 ҳисобидаги ғалабага катта ҳисса қўшди.

Колумбиялик ҳужумчи барча мусобақалар доирасидаги кетма-кет 10-ўйинда майдонни голсиз тарк этмаяпти. У охирги ўнта баҳсда 17та гол муаллифи бўлди: А Серияда 14, кубокда 3 марта муваффақият қозонди.

Сапата ушбу мавсум бошида «Сампдория»дан «Аталанта»га икки йиллик ижара шартномаси асосида ўтган эди. У декабрь ойида ҳам «Ювентус» дарвозасига иккита тўп киритган, ўйин 2:2 ҳисобида якун топганди. 27 ёшли ҳужумчи 20 январь куни «Фрозиноне» билан учрашувда (5:0) покер қайд этганди.

91-рақам эгаси айни пайтда А Серия тўпурарлари рўйхатида Криштиану Роналду («Ювентус») билан иккинчи ўринда бормоқда: улар 16та гол муаллифи Фабио Квальярелладан («Сампдория») битта голга ортда қолишмоқда. Сапата 21 ўйинда 15та голдан ташқари 3та голли пас ҳам узатган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар