29.01.2019 18:13
2702
Синиша Михайлович мураббийлик фаолиятига қайтди

Италиянинг «Болонья» клуби Синиша Михайловични бош мураббий қилиб тайинлади.

Сербиялик мутахассис қониқарсиз натижалар туфайли истеъфога чиқарилган Филиппо Индзаги ўрнини эгаллади. Италия чемпионатининг 21 туридан сўнг, «Болонья» 14 очко билан 18-ўринни эгалаб турибди. 

Қайд қилиш жоизки, Михайлович 2008/09 мавсумида «Болонья»ни бошқарган эди. Бундан ташқари, 49 ёшли мутахассис «Интер», «Фиорентина», «Сампдория», «Милан» ва Португалиянинг «Спортинг» клубларида ҳам ишлаган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар