27.01.2019 19:09
2319
Муриэль «Фиорентина»да самарадорлик кўрсатмоқда

«Фиорентина» ҳужумчиси Луис Муриэль А Сериянинг 21-турида «Кьево»га қарши кечган ўйинда (4:3) голлардан бирига муаллифлик қилди.  

Бу гол 27 ёшли форвард учун жамоа сафидаги учинчи ўйинда урилган 3 гол бўлди: у бунгача чемпионат доирасида собиқ жамоаси «Сампдория»га қарши кечган ўйинда (2:2) дубль қайд этган, Италия Кубоги доирасида «Торино»га қарши ўйинда (2:0) майдонни голсиз тарк этганди.

1 январь куни «Фиорентина» Муриэлни «Севилья»дан мавсум якунига қадар ижарага олганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар