25.01.2019 18:57
3576
«Севилья» Марсиални олмоқчи

«Севилья» клуби «Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Антони Марсиал хизматига қизиқиш билдирмоқда.

Daily Mail хабарига кўра, «Челси» ҳужумчиси Альваро Мората трансфери барбод бўлгач, андалусияликлар 23 ёшли францияликка эътибор қаратишган.

Марсиалнинг «МЮ» билан имзолаган шартномаси 30 июнгача амал қилади. Агар у янги шартномани имзоламаса, эркин агент мақомида клубни тарк этади.

Жорий мавсумда Марсиал жами 24та ўйин ўтказиб, 9та гол урган ва 1та голга ҳаммуаллифлик қилган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар