25.01.2019 23:02
9538
Осиё Кубоги. БАА Австралияни ортда қолдириб, яримфиналга чиқди

Осиё Кубогида чоракфинал ўйинлари якунланди.

БАА терма жамоаси мусобақанинг амалдаги ғолиби Австралия билан беллашиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ягона гол 68-дақиқада Али Мабхут томонидан урилди. У ҳимоячи томонидан ўз дарвозабонига оширилган тўпни эгаллаб олиб, совуққонлик билан дарвозани ишғол этди.

БАА терма жамоаси яримфиналда Қатар билан беллашади.

Осиё Кубоги, 1/4 финал
25 январь
БАА – Австралия 1:0
Гол: Али Мабхут (68)

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар