23.01.2019 17:37
6813
Де Йонг «Барселона»ни танлади. Унга катта маош ваъда қилинди

«Аякс» яримҳимоячиси Френки де Йонг фаолиятини «Барселона»да давом эттиради.

Mundo Deportivo нашри хабарига кўра, каталонияликлар клуби президени Жозеп Бартомеу бошчилигидаги делегация айни вақтда музокараларни якунлаш учун Амстердамда бўлиб турибди.

Goal нашри маълумотида айтилишича, 21 ёшли футболчи «Барселона»да энг кўп маош олувчи футболчилардан бири бўлиши кутилмоқда. Каталонлар клуби унга йилига 10 миллион евро тўлашга тайёр, шунингдек ўйинлар сони ва совринлар учун 6 миллион евро миқдорида бонуслар кўзда тутилган.

«Барселона» одатда ёш футболчиларга кўп миқдорда маош бермайди, аммо «Барса» раҳбарияти де Йонг борасида истисно қилишга қарор қилган.

Бундан аввалроқ, де Йонг каталонлар клубини танлагани ҳақида хабар берилганди. «Барселона» «Аякс»га 21 ёшли футболчи трансфери учун 75 миллион евро тўлайди. Унга «Пари Сен-Жермен», «Манчестер Сити» ва «Ювентус» каби гранд клублар ҳам жиддий қизиқиш билдиришганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар