22.01.2019 00:43
6175
Осиё Кубоги. БАА Қирғизистонни енгиб, чоракфиналга чиқди

Осиё Кубогида 1/8 финал ўйинлари давом этмоқда.

БАА терма жамоаси Қирғизистон билан беллашиб, 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. 14-дақиқада Исмоил боши билан аниқ зарба йўллаб, ҳисобни очди. 26-дақиқада Мурзаев дарвозабон билан юзма-юз чиқиб, уни доғда қолдиришга муваффақ бўлди – 1:1.

64-дақиқада Али Мабхут мезбонларни яна ҳисобда олдинга олиб чиқди. Бироқ, қирғизистонликлар ирода намойиш қилиб, сўнгги дақиқада ҳисобни тенглаштира олишди. 

Қўшимча вақтларда эса бош ҳакам «саҳнага чиқди». 102-дақиқада у Қирғизистон дарвозасига ўта шубҳали пенальтини белгилади. Аҳмад Халил эса бундай «совға»ни қўлдан бой бермай, жамоасига ғалаба келтирган голни урди.

Энди БАА терма жамоаси чоракфиналда Австралия билан беллашади.

Осиё Кубоги, 1/8 финал
21 январь
БАА – Қирғизистон 3:2 (қ.в.)
Голлар: Исмоил (14), Мабхут (64), Халил (102 пен) – Мурзаев (26), Рустамов (90+1)

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар