22.01.2019 14:18
2279
Лондон клубининг Сапата бўйича таклифи рад этилди

«Аталанта» «Вест Ҳэм Юнайтед»нинг Дуван Сапата бўйича таклифини қабул қилмади.

Tuttosport манбаси берган маълумотга кўра, «болғачилар» итальян клубига колумбиялик футболчи учун 40 миллион евро таклиф қилишган, аммо рад жавоби берилган.

Айни вақтда футболчининг трансфер ҳуқуқи «Сампдория»га тегишли ҳисобланади, «Аталанта» уни ўтган мавсумда 2019 йил ёзида 12 миллион еврога сотиб олиш ҳуқуқи билан 1 йилга 14 млн евро тўлаган ҳолда ижарага олганди.

Сапата Италия чемпионатининг кейинги 7 ўйинида кетма-кет 11 гол урди. У чемпионатнинг 20 учрашувида жами 14 гол урган. Айни вақтда у Криштиану Роналду («Ювентус») ва Фабио Квальярелла («Сампдория») билан биргаликда турнир тўпурарлари рўйхатини бошқармоқда.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар