21.01.2019 10:58
3321
Италия грандлари А Серия тўпурарига қизиқиш билдирмоқда

«Рома» ва «Интер» «Аталанта» ҳужумчиси Дуван Сапатага жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Football Italia нашри Calciomercato манбасига асосланиб хабар бермоқда.

Унда айтилишича, римликлар ва миланликлар футболчини ўз сафига қўшиб олишнинг турли вариантларини кўриб чиқишмоқда. «Аталанта» форвардини 40 млн еврога баҳолаган. Сапата Италия чемпионатининг охирги 7 учрашувида 11 гол урган, у 20-турда «Фрозиноне»га қарши кечган учрашувда (5:0) покер қайд этди.

«Аталанта» айни вақтда 27 ёшда бўлган Сапатани ўтган йил ёзида «Сампдория»дан 14 млн еврога кейинроқ сотиб олиш шарти билан ижарага олганди. Ёзда бергамоликлар клуби уни 12 млн евро эвазига трансфер қилиши мумкин бўлади.

Жорий мавсумда Сапата Италия чемпионатида 20 учрашувда майдонга тушиб, 14 гол урган. Айни вақтда у А Серия тўпурарлари рўйхатини Криштиану Роналду («Ювентус») ва Фабио Квальярелла («Сампдория») билан биргаликда бошқармоқда.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар