20.01.2019 17:30
5126
Скоулз инглиз клубига бош мураббий бўлади

«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ футболчиси Пол Скоулз «Олдҳэм» клубига бош мураббий бўлади.

The Telegraph хабарига кўра, 42 ёшли мутахассиснинг тайинлови ҳақида яқин вақтлар ичида эълон қилинади.

Қайд этилишича, Пол болалигидан ушбу клуб мухлиси бўлган.

«Олдҳэм» ўтган йилнинг декабрида Фрэнки Банни бош мураббийликдан истеъфога чиқарганди.

Айни вақтда жамоа Англиянинг 4-дивизионида (АПЛ, Чемпионшип ва Биринчи лигадан кейинги Иккинчи лига) 12-ўринда бормоқда.

Скоулз «Манчестер Юнайтед» тарбияланувчиси ҳисобланади. 2013 йилда Скоулз профессионал фаолиятини якунлаганини эълон қилганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар