14.01.2019 22:15
20747
Теглар
Дибала фаолиятини қаерда давом эттирмоқчи эканини айтди

«Ювентус» ҳужумчиси Пауло Дибала фаолиятини бошқа клубда давом эттириши мумкин. 

Football Italia хабарига кўра, аргентиналик хизматига «Манчестер Сити», «Бавария» ва «ПСЖ» клублари қизиқиш билдирмоқда.

«Келажакда нима юз беришини аниқ айтолмайман. Ҳозирги кунда «Ювентус»да ўзимни яхши ҳис қилмоқдаман. Фаолиятимни бошқа клубда давом эттиришим мумкинми? Ҳамма нарса юз бериши мумкин», - деди футболчи.

Жорий мавсумда Дибала 17 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урган ва 3 та голга ҳаммуаллифлик қилган. Унинг трансфер нархи тахминан 120 миллион еврога тенг.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар