Осиё Футбол Конфедерацияси ОКМКга нисбатан санкция қўллайди

Осиё Футбол Конфедерацияси Чемпионлар лигасининг 2019 йилги мавсуми учун лицензия олган клублар рўйхатини эълон қилди.

Рўйхатдан маълум бўлишича, Ўзбекистондан 17та клуб лицензия учун ариза топширган бўлиб, улардан фақат тўрттасига («Локомотив», «Пахтакор», «Бунёдкор», «Қизилқум») рухсатнома берилган. Яна учта клубга (ОКМК, «Навбаҳор», «Насаф») санкциялар билан лицензия берилган, қолган 10та клуб лицензиялашдан ўта олмаган.

Алишер Никимбаевнинг ўз Telegram-каналида аниқлик киритишича, санкциялар билан лицензия олган клублар барча мажбурий талабларга («А» категория мезонлари) жавоб берган, аммо мажбурий бўлмаган мезонларнинг баъзиларини («В» категория) бажармаган. Бундай ҳолатда клубларга лицензия тақдим этилади, аммо шу билан бирга санкция ҳам қўлланади (масалан, жарима). Яъни ОКМК, «Навбаҳор» ва «Насаф» клублари маълум санкциялар эвазига рухсатномани қўлга киритишган.

Маълумот учун, ОФК лицензиялашидан ўта олмаган клублар қитъа мусобақаларига қўйилмайди.

Эслатиб ўтамиз, ОЧЛнинг 2019-2020 йиллар мавсумлари учун Ўзбекистонга 1+2 шаклида квота ажратилган. 2019 йилда «Локомотив» Чемпионлар лигасини гуруҳ босқичидан бошлайди, «Пахтакор» ва ОКМК ўтиш ўйинларида қатнашади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар