29.12.2018 22:09
2796
Саутгейт Британия империяси ордени офицери, Кейн эса кавалерига айланди

Буюк Британияда мамлакат олдидаги алоҳида хизматлари учун мукофотланганлар рўйхати эълон қилинди.

Рўйхатга кўра, Англия термаси бош мураббийи Гарет Саутгейтга жамоани ЖЧ-2018да ярим финалга олиб чиқа олгани учун Британия империяси ордени офицери унвони берилди.

Терма жамоа сардори, «Тоттенҳэм» ҳужумчиси Ҳарри Кейн эса Британия империяси ордени кавалери деб эълон қилинди. У ушбу мундиалда 6та гол уриб, энг яхши тўпурар учун бериладиган «Олтин бутса» совринини қўлга киритган эди.

Маълумот учун, Британия империяси ордени қуйидагича кетма-кетликдаги бешта даражани ўз ичига олади: кавалер, офицер, командор, рицарь-командор, катта хоч рицари.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар