29.12.2018 00:59
7354
Каталония нашри Пике устидан ҳазил қилгани маълум бўлди

Каталониянинг El Mundo Deportivo нашри томонидан «Барселона» ҳимоячиси Жерар Пике ҳақида тарқатилган хабар ҳақиқатдан йироқ бўлиб чиқди.

Аввалроқ нашр Пике футболдаги фаолиятини 2020 йили, 33 ёшида якунламоқчи экани ва Каталония клуби президентлиги учун ўз номзодини қўйишни ният қилгани ҳақида ёзган эди.

Кейинчалик бу хабарнинг ҳазил экани маълум бўлди. Гап шундаки, 28 декабрь куни Испанияда Содда авлиёлар куни нишонланади. Бу биздаги 1 апрель – Ҳазил-мутойиба кунига ўхшаш. Натижада, газета эса ўз ўқувчиларини чув туширгани ойдинлашди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар