28.12.2018 01:35
7324
Миландаги можаро туфайли А Серия ўйинлари тўхтатилмайди

Италия футбол федерацияси (ИФФ) 26 декабрь куни ўтказилган «Интер» – «Наполи» (1:0) ўйини билан боғлиқ можаролар туфайли А Серия ўйинларини тўхтатмайди.

Ўйиндан олдин неаполлик мухлисларнинг 4 нафари пичоқлашиш билан тугаган муштлашувда жароҳат олган, миланликлар мухлиси эса автомобил уриб юборганидан сўнг, шифохонада вафот этган эди.

Ўйин пайтида «Интер» фанатлари «Наполи» ҳимоячиси Калиду Кулибали шаънига ирқий камситувчи қичқириқларни ёғдиришганди.

«Шанба куни футбол бўлади. Ўйинлар режага кўра ўтказилади. А Серия тўхтатилмайди», – деб ИФФ раҳбари Габриэле Гравина сўзларини келтирмоқда Football Italia.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар