27.12.2018 22:57
15323
Месси нега жарима зарбасини пенальтидан яхшироқ тепишини айтди

«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси Испаниянинг машҳур спорт газтеаси «Маrcа»га интервью берди. Унда кўплаб саволларга жавоб берган Лео нима учун жарима зарбаларини пенальтидан яхшироқ тепиши ҳақида ҳам айтиб ўтди.

– Лео, сиз жарима зарбалари вақтида тўпни нуқтага қўйсангиз, кўпчилик ҳозир гол бўлади деб туради. Лекин пенальтиларда ундай эмас… Бу икки стандарт сиз учун қанчалик фарқли?
– Биласизми, жарима зарбасида сиз учун керакли масофа бўлади ва энг асосийси, бу албатта гол уриш керак бўлган стандарт эмас. Бу эса ўз-ўзидан босимни камайтиради. Пенальтида эса сиздан фақат гол уриш талаб қилинади. Бунда босим катта.
– Пенальти тепиш маҳорати устида ишлашингиз кераклигини айтгандингиз. Бу учун нима қиласиз?
– Кўпроқ шуғулланиш ва ҳар хил видеоларда дарвозабонларнинг ҳаракатларини кузатиш керак, дейди Месси.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар