22.12.2018 15:02
7002
«Бавария» Левандовски ўрнига уч номзодни топди

«Бавария» ёзги трансферлар устида иш бошлади.

Мавсум охирида клуб «Байер» яримҳимоячиси Кай Ҳавертцни қўлга киритмоқчи. «Боруссия» Д яримҳимоячиси Кристиан Пулишич АПЛ клубларидан бирига ўтиш истагини билдирганидан сўнг, «Бавария» 19 ёшли Ҳавертцга эътибор қаратди. 

Бундан ташқари, мюнхенликларга «Челси» ҳужумчиси Каллум Ҳадсон-Одои ҳам ёқяпти. 18 ёшли футболчи 2020 йил ёзида эркин агентга айланади.

Шунингдек, «Бавария» Левандовски кетадиган бўлса, унинг ўрнини «РБ Лейпциг» тўпурари Тимо Вернер билан тўлдирмоқчи, деб хабар беради ESPN.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар