21.12.2018 04:27
3873
Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг энг чиройли голи аниқланди

«Барселона» яримҳимоячиси Иван Ракитичнинг «Тоттенҳэм» дарвозасига урган голи Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичида энг чиройли деб топилди.

Футболчи Лондонда ўтган баҳсда рақиб дарвозасини ишғол қилган, унинг жамоаси эса 4:2 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Ракитич соврин учун курашда «Интер» ҳужумчиси Мауро Икардининг «Тоттенҳэм»га (2:1) урган голи, «Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналдуни «Манчестер Юнайтед»га (1:2) урган голи ва «Барселона» ҳужумчиси Усмон Дембеленинг «Тоттенҳэм»га (1:1) урган голини ортда қолдирди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар