19.12.2018 13:58
3556
Франция Лига кубоги. «ПСЖ» чорак финалга чиқди

Франция Лига кубоги нимчорак финал доирасидаги илк учрашув бўлиб ўтди. Унда амалдаги ғолиб «ПСЖ» иккинчи дивизион вакили «Орлеанс» меҳмони бўлди.

Биринчи бўлим охирида Ди Мариянинг пасидан сўнг Эдинсон Кавани ҳисобни очди. 69-дақиқада мезбонлар аъзоси Жозеф Лопи мувозанатни тиклади. Бироз ўтиб захирадан тушганига уч дақиқа бўлган 19 ёшли яримҳимоячи Мусса Диаби жамоасига ғалаба келтирган гол муаллифи бўлди – 2:1.

Бугун чорак финалнинг қолган барча иштирокчилари номи маълум бўлади.

Франция Лига кубоги
1/8 финал, 18 декабрь
Орлеан – ПСЖ 1:2 (0:1, 1:1)
Голлар: 0:1 – 41 Кавани, 1:1 – 69 Лопи, 1:2 – 81 Диаби.
ПСЖ – Ареоля (Буффон, 46), Тиаго Силва, Кимпембе, Бернат, Маркиньос, Ди Мария (Мбаппе, 59), Дракслер, Шупо-Мотинг, Нкунку (Диаби, 78), Дани Алвес, Кавани.

19 декабрь
22:45. Амьен – Лион
01:05. Гавр – Ним
01:05. Марсель – Страсбур
01:05. Ницца – Генгам
01:05. Монако – Лорьян
01:05. Ренн – Нант
01:05. Дижон – Бордо

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар