18.12.2018 13:26
2827
«Лацио»нинг дуранглар серияси тугади: клуб 57-секунддаги гол туфайли мағлуб бўлди

18 декабрга ўтар кечаси А Серияда 16-турнинг сўнгги ўйинларидан бири бўлиб ўтди.

Бергамодаги баҳсда «Аталанта» «Лацио»ни ягона гол эвазига мағлуб этиб, жадвалда рақибига етиб олди. Ўйин тақдирини ҳал этган гол 57-сониядаёқ урилган эди. Мезбонларнинг чап қанотдан ҳужуми римлик ҳимоячиларнинг хатоси боис гол билан якун топди.

Бундан аввалги 4та ўйинда дуранг қайд этган «Лацио» ушбу мағлубияти билан «Милан»дан ўзиб кетиш имконини қўлдан чиқарди. 4-ўриндаги «россонери» бугун қуйи учликдаги «Болонья» меҳмони бўлади ва шу билан 16-турга якун ясалади.

Италия чемпионати
16-тур, 17 декабрь
Аталанта – Лацио 1:0 (1:0, 0:0)
Гол: 1:0 – 1 Сапата.
Аталанта – Бериша, Толои, Паломино (Гимшити, 57), Манчини, Хатебур, де Рон, Фройлер, Госенс, Гомес (Масьелло, 85), Иличич (Пашалич, 68), Сапата.
Лацио – Стракоша, Уоллес (Кайседо, 78), Ачерби, Раду, Марушич (Лукаку, 64), Пароло, Бадель (Луис Альберто, 64), Милинкович-Савич, Лулич, Корреа, Иммобиле.
Огоҳлантиришлар: Пароло (38), Сапата (50), Уоллес (62), Лукаку (87), Гимшити (88), Ачерби (90).

19 декабрга ўтар кечаси
00:30. Болонья – Милан

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар