17.12.2018 15:31
2621
Гарет Саутгейт Англияда йилнинг энг яхши мураббийи деб эълон қилинди

Англия терма жамоаси устози Гарет Саутгейт ўз мамлакатида йилнинг энг яхши мураббийи, деб топилди. BBC талқини бўйича эътироф ҳақида Англия футбол ассоциацияси расмий твиттерида хабар қилинган.

48 ёшли Саутгейт Англия термасини 2016 йил сентябрь ойида қабул қилиб олган эди. Унинг қўл остида жамоа ЖЧ-2018 финал босқичида тўртинчи ўринни олди, бу эса «уч шерлар»нинг охирги 28 йилдаги энг яхши натижаси бўлди.

Мундиалдан сўнг инглизлар янги ташкил этилган Миллатлар лигасида ҳам муваффақиятли иштирок этишди. Хорватия ва Испания термалари билан бир гуруҳдан жой олган жамоа биринчи ўринни эгаллаб, плей-оффга чиқди. Бош соврин учун тўрт жамоа иштирокидаги курашлар 2019 йил июнь ойида Нидерландияда бўлиб ўтади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар