17.12.2018 23:53
5099
Салиҳамижич: «Ливерпуль» - ҳозирги даврнинг энг оловли жамоаси»

«Бавария» спорт директори Ҳасан Салиҳамижич Чемпионлар Лигаси 1/8 финалининг қуръаси натижасига изоҳ берди.

Унинг жамоаси «Ливерпуль» билан дуч келди.

«Биз жуда кучли рақибга дуч келдик. Ҳозир «Ливерпуль» - энг оловли жамоа, у Англияда пешқадамлик қилмоқда. У жуда яхши футбол намойиш қилмоқда. Жамоа тезкор ва тажовузкор ўйнаяпти. Ливерпулга қарши ўйинларни интизорлик билан кутамиз. Мана шундай ўйинларда жамоа кучи маълум бўлади», - деди Салиҳамижич.

Чемпионлар Лигаси 1/8 финал ўйинлари 2019 йил февраль ойида ўтказилади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар