17.12.2018 17:26
6874
Бугун Чемпионлар Лигаси ва Европа Лигаси плей-офф босқичига қуръа ташланади

Бугун 17 декабрь куни, Швейцариянинг Ньон шаҳрида Чемпионлар Лигаси ва Европа Лигаси плей-офф босқичига қуръа ташлаш тадбири ўтказилади.

Чемпионлар Лигасида жамоалар иккита саватчага ажратилади. Биринчи саватга гуруҳ ғолиблари - «Бавария», «Барселона», «Боруссия» (Дортмунд), «Манчестер Сити», «Порту», «Пари Сен-Жермен», «Реал» ва «Ювентус» жойлаштирилади.

Иккинчи саватга гуруҳда иккинчи ўринни олган жамоалар - «Атлетико», «Аякс», «Ливерпуль», «Лион», «Манчестер Юнайтед», «Рома», «Тоттенҳэм» ва «Шальке-04» жойлаштирилади.

Муҳим жиҳати: битта мамлакат вакиллари ва битта гуруҳдан жой олган жамоалар 1/8 финалда бир-бирига дуч келмайди.

Чемпионлар Лигаси қуръаси соат 16:00да бошланади.

Европа Лигасида 32та жамоа 2та саватга ажратилади. Биринчи саватдан Европа Лигаси 12та гуруҳининг ғолиби ва Чемпионлар Лигаси гуруҳида 3-ўринни эгаллаган 4та жамоа жой олади: «Айнтрахт», «Арсенал», «Байер», «Бетис», «Вильярреал», «Генк», «Динамо» Загреб, «Динамо» Киев, «Зальцбург», «Зенит», «Севилья», «Челси», «Бенфика», «Интер», «Наполи», «Валенсия».

Иккинчи саватдан Европа Лигаси гуруҳида 2-ўринни эгаллаган 12та жамоа ва Чемпионлар Лигаси гуруҳида 3-ўринни эгаллаган 4та жамоа жой олади: БАТЭ, «Краснодар», «Лацио», «Мальме», «Рапид» Вена, «Ренн», «Славия» Прага, «Спортинг». «Фенербахче», «Цюрих», «Селтик», «Олимпиакос», «Брюгге», «Виктория» Пльзень, «Галатасарой», «Шахтёр».

Муҳим: қуръа натижасига кўра, бир гуруҳдан жой олган жамоалар, битта мамлакат вакиллари, шунингдек Украина ва Россия клублари бир-бирига дуч келмайди.

Европа Лигаси қуръаси соат 17:00да бошланади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар