15.12.2018 03:28
7703
Месси Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи рекордчисига айланди

Чемпионлар Лигаси жорий мавсумининг гуруҳ босқичида «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси 4та ўйинда майдонга тушиб, 6та гол урди.

Натижада, футболчи бу кўрсаткич бўйича рекордчига айланди. Месси ҳисобида гуруҳ босқичининг 67та ўйинида урилган 66та гол бор. 

Умумий ҳисобда 31 ёшли Месси Чемпионлар Лигасининг 129та ўйинида 106та гол урган.

Жорий мавсумда у «Барселона» таркибида 18та ўйин ўтказиб, 17та гол урган ва 10та голга ҳаммуаллифлик қилган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар