14.12.2018 03:38
3917
«Бавария» Бундеслиганинг бир қанча футболчилари билан қизиқмоқда

«Бавария» клуби Бундеслигада тўп тепаётган бир неча футболчиларни қўлга киритишни режалаштирмоқда.

Жумладан, мюнхенликлар Кристиан Пулишич («Боруссия» Д), Тимо Вернер («РБ Лейпциг»), Торган Азар («Боруссия» М) ва Лука Йович («Айнтрахт») хизматига қизиқиш билдирмоқда, деб ёзади Kicker.

Қайд қилиш жоизки, «Бавария» қизиқаётган футболчиларнинг жамоаси Бундеслигада юқори бешталикка киради ва улар билан шартнома имзолаш осон бўлмайди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар