13.12.2018 23:42
7322
Фекир «Шахтёр»ни нокаутга учратди. ЕЧЛда гуруҳ босқичи якунлари

Европа Чемпионлар лигасининг охирги кунидаги энг интригали учрашув Киевда бўлиб ўтди.

F гуруҳи
Шахтёр (Украина) – Лион (Франция) 1:1
(1:0, 0:1)
Голлар: 1:0 – 22 Мораес, 1:1 – 65 Фекир.
Шахтёр – Пятов, Матвиенко, Кривцов, Хочолава (Бутко, 46), Исмаили, Майкон, Степаненко, Марлос (Болбат, 87), Коваленко (Кайоде, 83), Тайсон, Мораес.
Лион – Антони Лопеш, Денайер, Марсело, Марсал, Тете, Тузар, Ауар, Менди, Фекир (Дюбуа, 89), Траоре (Ндомбеле, 72), Депай (Дембеле, 80).
Огоҳлантиришлар: Марсал (8), Фекир (68), Болбат (87).

Бунгача плей-офф учун 16 йўлланманинг 15тасининг эгаси аниқ бўлган, охирги чипта учун «Шахтёр» ва «Лион» ўртасида баҳс кечиши керак эди. 

«Кончилар» 5 турдан кейин «тўқувчилар»дан 2 очко ортда эди ва уларни бу ўйинда фақат ғалаба қаноатлантирарди. Французларда эса биринчи ўринга ҳам имконият сақланиб қолган, бунинг учун улар ўз ўйинларида ғалаба қозониб, «Манчестер Сити» «Ҳоффенҳайм»дан мағлуб бўлишига умид қилиши керак эди. Бу ҳолатда инглизлар иккинчи ўрин билан кифояланиб, немислар жамоаси учинчи ўринга чиқиб, Европа Лигасига йўл оларди.

Франциядаги биринчи ўйинда Пауло Фонсека ва Брюно Женезио қўли остидаги жамоалар бўш трибуналар билан ўйин ўтказишган - французлар жамоаси тартибсиз мухлислар туфайли шундай жазоланишганди.

Жавоб учрашуви эса Харковда эмас, Киевда ўтди. УЕФА донецкликларга ҳарбий ҳолат амалда бўлган ҳудудда ўйин ўтказишга рухсат бермади. Ўзининг ашаддий рақиби бўлмиш «Динамо»нинг уй стадиони - «Олимпийский»да ўйнаган мезбонлар ниятларига эриша олишмади.

Майдонни ўйинга тайёрлаш учун катта куч сарфланди. Ўйин шитоб билан ёғаётган қор остида ўтди. Футболчилар қизил рангли тўпдан фойдаланишди, майдонга қизил чизиқлар чизилди. Барибир ўйин кечикиб бошланди, бунга трибунада «Шахтёр» шаънига ёмон гаплар айтилган баннер кўтарилгани сабаб бўлди. УЕФА бу вазият бўйича тегишли чоралар кўриши тайин.

Турнир жадвалидаги ҳолат дастлаб Манчестерда урилган гол туфайли ўзгарди. Андрей Крамарич 15-дақиқадаёқ пенальтидан гол уриб ҳисобни очди. Бу дақиқаларда кетма-кет ҳужум уюштирган «Лион» турнир жадвали етакчисига айланиб олиши мумкин эди, аммо Андрей Пятов Бертран Траоре билан яккама-якка вазиятда жамоасини қутқарди. 

Мезбонлар эса илк имкониятданоқ унумли фойдаланишди. 22-дақиқада «Динамо»нинг собиқ ҳужумчиси Мореас Исмаилидан пас қабул қилиб олиб, собиқ мухлислари қаршисида ажойиб гол урди.

Иккинчи бўлимда об-ҳаво шароити янада ёмонлашди, Женезио ўз техникасини намойиш этмоқчи бўлиб, кулгига қолди.

Бу вақтда «Шахтёр» турнир жадвалида «Лион»дан ўзиб кетганди. Жамоалар танаффусга йўл олаётганида вазият яна ўзгарди, Манчестерда Сане жавоб голини урди.

 

«Лион» кўп ҳужум уюштирди, майдон эгаларини ўзларига хос бўлмаган тарзда ҳимоявий ўйин кўрсатишга мажбур қилди. Танаффусгача меҳмонлар зарбалар бериш борасида яққол устун эди - 12:1 (аниқ зарбалар бўйича 4:1).

Иккинчи бўлим бошида Набил Фекирнинг голи офсайд туфайли инобатга олинмади, аммо у барибир гол урди. 64-дақиқада «тўқувчилар» сардори Мемфис Депайнинг пасидан унумли фойдаланди ва Майкон ҳамда Пятовни доғда қолдирди. Бу вақтда Сане Манчестерда дублни расмийлаштирганди.

Фонсека жамоаси яна ўйин аввалидаги қийин вазиятга тушиб қолди. Аммо вақт ва куч кам қолганди. Украинлар ўйин охирида штурм уюштира олишмади. Улар «Лион» президенти Жан-Мишель Олясни плей-оффга «Шахтёр» эмас, унинг жамоаси муносиб экани ҳақида айтган гаплари учун жазолай олишмади.

«Манчестер Сити» – «Ҳоффенҳайм» 2:1
Голлар: Сане, 45+1; Сане, 61 – Крамарич, 16-пен
Манчестер Сити – Эдерсон, Стоунз (Уокер, 46), Отаменди, Лапорт, Зинченко (Делф, 64), Бернарду Силва (Компани, 85), Гундўған, Фоден, Стерлинг, Габриэл Жезус, Сане.
Ҳоффенҳайм – Бауманн, Кадержабек, Адамс, Хюбнер, Шульц, Гайгер (Амири, 63), Гриллич, Битенкур (Бельфодиль, 70), Бренет (Нелсон, 46), Крамарич, Жоэлинтон.
Огоҳлантиришлар: Гриллич (64), Жоэлинтон (77).

Хосеп Гвардиола жамоаси муддатидан аввал кейинги босқич йўлланмасини нақ қилган, жамоа плей-оффда гуруҳда биринчи ўринни олган ҳолда ўйнаши аниқ эди.

«Ҳоффенҳайм» эса Манчестерда ғалаба қозониб, Киевдаги учрашув натижасига кўра («Лион»нинг ғалабаси), учинчи ўринни эгаллаб, Европа Лигасига ўтиши мумкин эди.

Биринчи бўлим бошида немислар учун барчаси яхши кетаётганди, Крамарич пенальтидан ҳисобни очди. Аммо манчестерликлар воқеаларнинг бундай ривожига рози бўлишмади. Аввалига Сане жарима зарбасидан ҳисобни тенглаштирди, иккинчи бўлимда эса рақиб жарима майдончасида ёлғиз қолиб, иккинчи голни урди ва немисларнинг умидини сўндирди.

Роналду ютқазди, аммо уятга қолмади
H гуруҳи
«Янг Бойз» – «Ювентус» – 2:1

Голлар: Оаро, 30-пен; Оаро, 68 – Дибала, 80
Янг Бойз – Вельфли, Мбабу, Камара, Лаупер, Бенито, Гарсия, Эбишер, Фасснахт (Бертоне, 80), Соу (Вютрих, 90), Нгамале (Шик, 85), Оаро.
Ювентус – Шченсни, Куадрадо (Алекс Сандро, 23), Ругани, Бонуччи, Де Шильо (Дибала, 72), Пьянич (Жан, 65), Бентанкур, Бернардески, Дуглас Коста, Манжукич, Роналду.
Огоҳлантиришлар: Камара (62), Бернардески (64), Гарсия (72), Вельфли (83).

Туринликлар Швейцарияга учишдан олдин гуруҳдаги биринчи ўринни кафолатлаб қўйишмаганди. Агар «МЮ» «Валенсия» устидан ғалаба қозона олганида, туринликларнинг «Янг Бойз»дан қабул қилиб олинган сенсацион мағлубияти фалокатли мағлубиятга айланиши мумкин эди.

Ўйин меҳмонлар устунлигида бошланди, Криштиану Роналдунинг ўзи дастлабки 25 дақиқаликда 3та гол уриши мумкин эди. Аммо тақдир мезбонларга кулиб боқди. Биринчи бўлим ўрталаридан ўтганда Сандро жарима майдони ичида қўполлик ишлатди (у жароҳатланган Куардадо ўрнига майдонга туширилганди). Бразилиялик ҳимоячи тўп учун курашда Нгамалега ютқазди ва рақибни қўполлик билан тўхтатишга мажбур бўлди. Белгиланган пенальтини Оаро аниқ ижро этди. «Кекса синьора» ҳеч нарса бўлмагандек, ўз ўйинини намойиш этишда, ҳужум уюштиришда давом этди. Аммо биринчи бўлимда бошқа гол урилмади.

Танаффусдан кейин ҳам ўйинни меҳмонлар назорат қилишди, лекин «Янг Бойз» кутилмаганда устунликни оширди, Оаро узоқ масофадан зарба бериб, дублни расмийлаштирди.

Шундан сўнг, Массимилиано Аллегри Ди Шильо ўрнига Пауло Дибалани туширди. Аргентиналик ҳужумчи ўзига берилган 20 дақиқа ичида битта гол ура олди, унга Роналду голли пас берди.

Аммо «Ювентус» бу кеча мағлубиятдан қутулиб қололмади. Биринчи бўлимда кўкка совурилган вазиятлар «уволи тутди». Параллел кечган учрашувда ҳам «Манчестер Юнайтед» «Валенсия»дан мағлубиятга учради ва турнир жадвалидаги ўринлар ўзгармади.

 

«Валенсия» – «Манчестер Юнайтед» – 2:1
Голлар: 1:0 – 17 Солер, 2:0 – 47, автогол Жонс, 2:1 – 87 Рэшфорд.
Валенсия – Доменек, Пиччини, Рубен Везу, Диакаби, Тони Лато (Гарай, 51), Солер, Парехо, Кондогбиа, Черышев (Ферран Торрес, 66), Батшуайи, Санти Мина (Родриго, 68).
Манчестер Юнайтед – Ромеро, Валенсия, Байи, Жонс, Рохо (Янг, 46), Фред (Рэшфорд, 57), Феллайни, Погба, Мата, Лукаку (Лингард, 69), Перейра.
Огоҳлантиришлар: Валенсия (11), Тони Лато (28), Байи (30), Рэшфорд (81).

Жозе Моуриньо гуруҳдаги охирги ўйинга аралаш таркибни туширди. Поль Погба илк дақиқаларданоқ ҳаракат қилган таркибни иккинчи таркиб дейиш ҳам қийин, аммо француз футболчиси майдонда иккинчи таркиб футболчисига хос ҳаракатларни амалга оширди. Қолаверса, Моуриньо охирги пайтларда уни захирада қолдирмоқда.

Лекин мураббий ўйиндан олдин журналистларга бошқача гапириб, футболчини илҳомлантирганди: «Поль бошланғич таркибда майдонга чиқади ва ўзининг неларга қодирлигини кўрсатади».

«Валенсия» тезкор гол урди, кейин эса икки марта қулай вазиятни йўққа чиқарди. Меҳмонлар эса 35-дақиқада жуда қулай имкониятга эга бўлишганди, меҳмонлар томонидан бурчак зарбаси ижро этилганидан сўнг, тўп дарвоза чизиғидан 3 метр масофада ёлғиз турган Погбага келиб тушди, аммо у тўпни дарвоза тўрига киритиб юбора олмади.

Иккинчи бўлим бошида Жонс ўз дарвозасини ишғол этиб қўйди. Фақат ўйин охирида Рэшфорд битта жавоб голи йўллади 1:2.

Моуриньо мавсумдаги навбатдаги мағлубиятни қабул қилиб олди ва гуруҳда иккинчи ўринни эгаллаган ҳолда баҳорги ўйинларда қатнашадиган бўлди. «Валенсия» Европа Лигасида қатнашади.

E гуруҳи
«Бенфика» – АЕК – 1:0
(Гримальдо, 88)
Бенфика – Влаходимос, Андре Алмейда, Диаш, Жардел, Гримальдо, Жедсон Фернандеш, Алфа Семеду, Пицци (Серви, 59), Рафа Силва (Живкович, 35), Сеферович, Жоау Фелиш (Кастильо, 77).
АЕК –    Баркас, Бакакис, Иконому, Чигринский, Хульт, Галанопулос, Чосич, Моран (Родриго Гало, 77), Клонаридис (Янниотас, 61), Понсе, Бойе (Манталос, 68).
Огоҳлантиришлар: Диаш (37), Хульт (73), Галанопулос (82).
Четлатиш: Галанопулос (87).

Бу гуруҳдаги иккинчи ўйин ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас, жамоалар фақат расмиятчилик учун майдонга тушишди. АЕК кетма-кет беш мағлубиятдан кейин еврокубокларни тарк этиб бўлган, «Бенфика» охирги ўйинда қандай ҳисобда ғалаба қозонса ҳам, «Аякс»ни қувиб ўта олмасди.

Ўйин охирида меҳмонлар ҳимоячиси Галанопулос майдондан четлатилди, бу устунликдан мезбонлар унумли фойдаланишди. Гримальдо ғалаба голини урди.

Қайд этиш керакки, португаллар ўтган мавсумда «МЮ», «Базель» ва ЦСКА билан бир гуруҳда иштирок этиб, битт ҳам ғалабага эриша олмаган ҳолда гуруҳда охирги ўринни эгаллаганди. Бу сафар эса АЕК устидан икки учрашувда ҳам ғалаба ва «Аякс» билан бир дуранг қайд этилди.

Томас Мюллер – тентакми? Амстердамда қирпичоқ ўйин

G гуруҳи

«Реал»нинг «топталиши». ЦСКА турнирни мағрур тарк этди

«Ўлим гуруҳи»да омон қолган «Ливерпуль» ва тентак «Наполи». ЕЧЛда ҳаёт-мамот ўйини

«Барса» «Тоттенҳэм»нинг «қулоғидан тортди». ЕЧЛда тур ўйинлари

Қуйидаги жамоалар ўз гуруҳлари ғолиби сифатида кейинги босқичга йўл олди: «Боруссия Д», «Барселона», «ПСЖ», «Порту», «Бавария», «Манчестер Сити», «Реал», «Ювентус».

Иккинчи ўрин билан плей-оффга чиққан клублар эса қуйидагилар бўлди: «Атлетико», «Тоттенхэм», «Ливерпуль», «Шальке», «Аякс», «Лион», «Рома», «Манчестер Юнайтед».

Учинчи ўрин соҳиблари эса курашни Европа Лигасида давом эттиришади: «Брюгге», «Интер», «Наполи», «Галатасарай», «Бенфика», «Шахтер», «Виктория», «Валенсия».

Мусобақа билан хайрлашган жамоалар эса қуйидагилар: «Монако», ПСВ, «Црвена Звезда», «Локомотив», АЕК, «Ҳоффенҳайм», ЦСКА, «Янг Бойз»

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар