11.12.2018 17:09
4095
Қирғизистон терма жамоаси Осиё Кубогида ҳужумкор ўйин кўрсатмоқчи

2019 йилнинг 5 январидан БААда старт оладиган Осиё Кубогида Марказий Осиёдан уч жамоа – Ўзбекистон, Туркманистон ва Қирғизистон термалари иштирок этади. Улар орасидан қирғизлар мусобақадаги дебютини ўтказишади.

Қирғизистон терма жамоаси бош мураббийи Александр Крестининнинг ОФК расмий сайтига берган интервьюсида айтишича, жамоа қисқа ва ўрта масофаларга пас узатиб, ҳужумкор ўйин кўрсатишни мўлжалламоқда.

«Биз ўз даражамиз ва Осиё кубогининг савияси қандайлигини тушунамиз. Рақобатбардош терма жамоа бўла олишимиз керак ва бунинг учун барча имкониятимиз бор.

Босқичма-босқич мақсадларимизга эришишга умид қиляпмиз. Терма жамоамиз учун асосий мақсад – гуруҳдан чиқиш ва шундан сўнг яна олдинга қараб интилишда давом этиш.

Мухлисларимиз қандай услубда ўйин кўрсатишимизни билишади. Биз қисқа ва ўрта масофаларга пас оширган ҳолда ҳужумкор футбол кўрсатишга уринамиз. Лекин рақибларимиз даражасини ҳам ҳисобга олиб, услубимизга бироз ўзгартиришлар киритишимиз мумкин. Бу ҳам энг яхши натижага эришиш йўлида қилинади», - дея таъкидлайди Крестинин.

Россиялик 40 ёшли мутахассис 2014 йилдан буён терма жамоа бош мураббийи сифатида ишлаб келмоқда.

Қирғизистон термаси «C» гуруҳидан жой олган бўлиб, Жанубий Корея, Хитой ва Филиппин термалари билан баҳс олиб боради. Қирғизлар илк турда ЖЧ-2006 ғолиби Марчелло Липпи бошчилигидаги хитойликлар билан рўпара келса, иккинчи турда Пауло Бенту устозлигидаги корейслар, гуруҳнинг охирги ўйинида эса Свен-Йоран Эриксон қўл остидаги Филиппинга тўқнаш келади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар