11.12.2018 14:00
7831
«Челси» Стерлингни таҳқирлаган тўрт нафар фанатга нисбатан замонавий санкция киритди

«Манчестер Сити» яримҳимоячиси Раҳим Стерлингга нисбатан ирқчилик муносабатида бўлган тўрт нафар «Челси» мухлиси «кўклар»нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларидан фойдалана олмайдиган бўлди. Ҳолат шанба куни АПЛ 16-тури доирасида кечган икки клубнинг ўзаро ўйини вақтида содир бўлган эди.

«Ҳодиса бўйича ўз текширувимизни давом эттирамиз. Бу борада полиция билан ҳам ҳамкорлик қиламиз ва ўзимизда мавжуд барча маълумотларни уларга тақдим этамиз.

«Челси» дискриминациянинг ҳар қандай кўринишини разиллик деб ҳисоблайди. Клуб бунга йўл қўйган ҳар қандай мухлисга нисбатан санкция киритади, ҳатто ўйинларга киришини тақиқлашгача бориши мумкин. Биз, шунингдек, бундай кишиларга нисбатан терговни ҳам қўллаб-қувватлаймиз», - «Челси» расмий сайтида эълон қилинган баёнотда.

Эслатиб ўтамиз, лондонликлар томонидан ирқчилик билан таҳқирланган Стерлинг учрашувдан сўнг инстаграмда воқеага муносабат билдириб, оммавий ахборот воситаларини бу иллатнинг тарқалишида айблаган эди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар