10.12.2018 01:24
4750
Стерлинг ОАВни ирқчилик тарқалишида айблади

«Манчестер Сити» яримҳимоячиси Раҳим Стерлинг оммавий ахборот воситаларини расизм ва агрессия тарқалишида айблади. Англиялик футболчи АПЛнинг 16-турида «Челси»га қарши ўйинда (0:2) маҳаллий мухлислар томонидан ирқчиликка учраганди.

«Мен кўп гапирадиган одамлар сирасидан эмасман. Лекин менимча ҳозир мени эшитишлари керак. „Челси“ билан ўйиндаги ҳолатни, менинг реакциямни кўрдингиз. Мени кулибгина қўйдим, чунки мен бошқача бўлишини кутмайман ҳам. 

Тасаввур қилайлик, фаолиятини бир клубда бошлаган икки футболчи бор. Иккиси ҳам бир хилда ажойиб иш қилишди, масалан, ўз оналари учун ёнма-ён уй олишди. Аммо, ОАВ бу воқеани оқ ва қора танли футболчиларнинг ҳаракати сифатида ёритади. Менимча бунга йўл қўйиб бўлмайди. 

Улар иккиси ҳам ёмон иш қилишмаган. Лекин қора танли футболчига айрича қарашади. Бу эса ирқчилик тарқатилишидир. 

Журналистларга шуни айтишни истардимки, нега атрофда ирқчилик ортиб бормоқда: ҳаққоний пиар ҳақида ўйланг ва барчага тенг имкониятлар беринг», — дея ёзган Стерлинг «Инстаграм»даги саҳифасида.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар