09.12.2018 23:34
4297
«Челси» мухлислари Стерлингга ирқчилик қилишда гумонланмоқда

«Челси» ва Лондон полицияси мухлислар томонидан «Манчестер Сити» футболчиси Раҳим Стерлингга қарши ирқчилик ҳаракати содир этилгани бўйича текширув ўтказилмоқда.

Интернетда тарқалган видеода АПЛ доирасида «Челси» – «Манчестер Сити» ўйини (2:0) вақтида Стерлинг аутни амалга ошириш учун майдон четига чиққанида трибунадаги мухлислар унга қарата ирқчилик кўринишидаги ҳақоратлар қилгани тасвирланган.

«Челси» бу борада баёнот бериб, «иш текширилиши ва қатъий чоралар кўрилиши»ни маълум қилган.

Полиция хабарида ҳибсга олишлар бўлмагани айтилган.

«Бизга интернетда тарқалган видео маълум, унга кўра футболчига қарши ирқчилик қилингани тахмин қилинмоқда... Биз материални ўрганиб чиқамиз ва вазиятга ойдинлик киритамиз», дейилган хабарда.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар