08.12.2018 04:23
8683
Моуриньонинг «Манчестер Юнайтед»даги режалари маълум бўлди

Жозе Моуриньонинг агенти Жорже Мендеш мижозининг «Манчестер Юнайтед»ни тарк этиши ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди.

«Моуриньонинг «Манчестер Юнайтед»ни тарк этиши ҳақидаги гап-сўзлар кўпаймоқда. Ҳаммаси ёлғон.

Жозе «МЮ»да бахтиёр, клуб эса ундан мамнун. Унинг узоқ муддатли шартномаси бор.

Моуриньо «Манчестер Юнайтед»га содиқ ва ғалаба қозонишга қодир жамоани шакллантирмоқда», – деб Мендеш сўзларини келтирмоқда The Telegraph.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар