04.12.2018 22:18
2526
Афғонистон U20 футзалчилари Осиё чемпионати йўлланмасини қўлга киритишди

Тошкентда футзал бўйича Осиё чемпионати U20 мусобақасининг Марказий минтақа саралаш баҳслари якунланди.

А гуруҳида Эрон U20, В гуруҳида Қирғизистон U20 терма жамоалари 1-ўринни эгаллаб, Осиё чемпионати йўлланмасини қўлга киритишган эди.

2-ўринни эгаллаган жамоалар ўртасида яна бир йўлланма ўйналди. Унда Афғонистон ёшлари Тожикистонни 4:1 ҳисобида мағлуб этиб, Осиё чемпионатига йўл олишди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U20 В гуруҳида сўнгги ўринни эгаллаб, саралашни шармандаларча тарк этган эди.

4 декабрь 
Учинчи йўлланма учун баҳс
Афғонистон – Тожикистон 4:1

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар