28.11.2018 20:55
5541
«Аякс» де Лигт ва де Йонг учун қанча сўраётгани ойдинлашди

«Барселона» «Аякс»нинг икки аъзоси – Маттейс де Лигт ва Френки де Йонг трансферлари устида ишлашда давом этмоқда.

Mundo Deportivo`нинг ёзишича, каталонияликлар спорт директори Амстердам нидерланд клуби вакиллари билан учрашган. Учрашувдан маълум бўлишича, «Аякс» ушбу икки тарбияланувчисини сотиш орқали 140 млн евро ишлаб олишни кўзламоқда.

Жумладан, клуб Де Йонгни 75, де Лигтни 65 млн еврога баҳолаган.

Ўз навбатида, «Барса» иккала ўйинчининг ҳам қийматини туширишга уринмоқда, аммо уларга қизиқувчи бошқа клублар ҳам борлиги вазиятга таъсир кўрсатмай қолмаяпти.

19 ёшли де Лигт «ПСЖ», «Манчестер Сити», «Реал» ва «Ювентус» кўз остида бўлса, ундан икки ёшга катта де Йонгга ҳам худди шу жамоалар қизиқмоқда.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар