26.11.2018 15:57
3325
Теглар
Бундеслигада тур якунлари. «Боруссия» Д биринчи ўринда, «Боруссия» М иккинчи

Германия чемпионатининг 12-турида Мёнхенгладбахнинг «Боруссия» клуби «Ҳанновер-96»ни қабул қилди. «Боруссия-Парк» стадионида кечган учрашув майдон эгаларининг 4:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Ғолиблар сафида голларга Торган Азар, Михаэль Ланг, Ларс Штиндль ва Денис Закария муаллифлик қилишди. Меҳмонларнинг ягона голи Бобби Вуд томонидан урилди. 

Бу жамоанинг турнирдаги қаторасига учинчи ғалабаси бўлди. Қолаверса, Дитер Хеккинг жамоаси мавсумни уй учрашувларидаги узлуксиз ғалаба билан давом эттирмоқда -  «Боруссия» Бундеслигада қаторасига 6та уй ўйинида ғалаба қозонди. 

Мёнхенгладбахликлар эндиликда очколари сонини 26тага етказган ва турнир жадвалида иккинчи ўринга кўтарилган.

Бу турда «Фрайбург» «Вердер»ни қабул қилди. «Шварцвальд-Штадион» стадионида кечган учрашувда кучлар тенг келди - 1:1.

Майдон эгалари 42-дақиқада Жан-Лука Вальдшмидт пенальтини аниқ амалга ошириши эвазига ҳисобни очишди. Бременликлар жамоаси ўйинга қўшиб берилган дақиқаларда ҳимоячи Людвиг Аугустинсоннинг аниқ зарбаси эвазига ҳисобни тенглаштиришди. Шу тариқа, «Вердер» Бундеслигадаги мағлубиятли сериясига якун ясади, «Фрайбург» ғалабасиз сериясини давом эттирди (икки дуранг, бир мағлубият).

Мавсумни йўқотишсиз давом эттираётган Дортмунднинг «Боруссия» клуби 30 очко билан биринчи ўринда бормоқда. «Боруссия» М 4 очко кам жамғарган ҳолда иккинчи ўринда, ҳисобида 23 очко бўлган «Айнтрахт» учинчи ўринда бормоқда.

Тўртинчи ўринда «РБ Лейпциг» (22), бешинчи ўринда «Бавария» (21) жойлашган.

Кейинги турда «Ҳанновер» «Ҳерта»ни қабул қилади, «Боруссия» М «РБ Лейпциг» меҳмони бўлади. Бу ўйинлар мос равишда 1 ва 2 декабрь кунларига мўлжалланган.

Германия чемпионати
12-тур

Боруссия М – Ҳанновер 4:1 (2:1, 2:0)
Голлар: 0:1 – 1 Вуд, 1:1 – 7 Азар, 2:1 – 44 Ланг, 3:1 – 58 Штиндль, 4:1 – 77 Закария.
Боруссия М – Зоммер, Ланг, Гинтер (Янчке, 40), Эльведи, Вендт, Штробль, Азар, Нойхаус, Хофманн, Плеа (Закария, 75), Штиндль (Раффаэл, 81).
Ҳанновер – Эссер, Корб, Антон, Элез, Остжолек, Саренрен-Базее (Харагути, 45), Бакалож, Фоссум (Виммер, 65), Майна (Вайдандт, 71), Фюллькруг, Вуд.
Огоҳлантиришлар: Остжолек (54), Азар (83).

Фрайбург – Вердер 1:1 (1:0, 0:1)
Голлар: 1:0 – 42, пенальти Вальдшмидт, 1:1 – 90 Аугустинссон.
Фрайбург – Шволов, Гульде, Кох, Хайнц, Штенцель, Хаберер, Гондорф (Франтц, 80), Гюнтер, Вальдшмидт (Каммербауэр, 89), Хелер, Терраццино (Петерсен, 68).
Вердер – Павленка, Гебре Селассие, Велькович, Мойсандер, Аугустинссон, Эггештайн (Писарро, 77), Эггештайн, Шаҳин (Рашица, 63), Классен, Крузе, Харник (Осако, 63).
Огоҳлантиришлар: Мойсандер (41), Шаҳин (60).

Тур ўйинлари

Тўпурарлар

Турнир жадвали

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар