25.11.2018 14:47
5550
Муроджон Аҳмадалиев камарини сақлаб қолди

Олимпиада ва жаҳон чемпионати совриндори Муроджон Аҳмадалиев профессионал рингдаги бешинчи жангини ўтказди.

Америкалик Исак Заратега (16-3-3) қарши жангда Аҳмадалиев WBA Inter-Continental Super Bantamweight Title чемпионлик камарини ҳимоя қилди. 

10 раундга мўлжалланган жангнинг еттинчи раундида Аҳмадалиевнинг кетма-кет зарбаларидан кейин рефери унинг техник нокаут билан ғалабасини қайд этди.

Шу тариқа, Аҳмадалиев профессионал рингдаги ғалабали сериясини (5-0, 4 КО) қайд этиш билан бирга, ўз камарини сақлаб қолди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар