25.11.2018 13:11
7049
Мадримов илк жангдаёқ рақибни нокаутга учратиб, камарга эга чиқди

24 ноябрь куни АҚШнинг Атлантик-Сити шаҳридаги «Hard Rock Hotel & Casino» аренасида профессионал бокс кечаси ўтказилди.

Осиё чемпиони, Осиё ўйинлари ғолиби Исроил Мадримов бу бокс оқшомида дебют қиди.

Тошкент вақти билан соат 07:00да бошланган кечанинг илк жангида Мадримов мексикалик кучли рақиб Владимир Эрнандес (10-2, 6КО) билан муштлашди.

WBA Intercontinental камари ўртага тикилган жанг ўзбекистонлик боксчи устунлигида кечди. Иккинчи раунддаёқ рақибни нокдаун ҳолатига туширган Мадримов 10 раундга мўлжалланган жангнинг 6-раундида муддатидан олдин ғалабага эришди. Рефери мексикалик боксчи жангни давом эттира олмаслигини маълум қилди.

Шу тариқа, Мадримов профессионал боксдаги илк жангидаёқ WBA Intercontinental камарини қўлга киритди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар