24.11.2018 02:55
19112
CAFA-2018. Ўзбекистон – Афғонистон ўйинида 20та гол урилди

Тошкентда аёллар ўртасида Марказий Осиё футбол ассоциациялари (CAFA) чемпионати старт олди.

1-турнинг дастлабки ўйинида Тожикистон Қирғизистонни 1:0 ҳисобида енгди. Ягона голга Мадина Фозилова муаллифлик қилди. 

Иккинчи ўйинда Ўзбекистон терма жамоаси Афғонистонни 20:0 ҳисобида мағлуб этди. Нилуфар Қудратова 4та гол, Людмила Карачик ва Диёра Хабибуллаева 3тадан гол уришга муваффақ бўлишди.  

25 ноябрь куни мусобақанинг иккинчи турида Афғонистон Эрон билан, Ўзбекистон эса Тожикистон билан кураш олиб боради.

CAFA Women’s Championship 2018 
1-тур
23 ноябрь, жума
Тожикистон – Қирғизистон  1:0
Гол: Мадина Фазилова

Ўзбекистон – Афғонистон  20:0
Голлар: Карачик Людмила (4, 19, 22), Қудратова Нилуфар (5,15,68,75), Турдибоева Феруза (31), Хабибуллаева Диёра (36, 47, 49). Сафина Рушания (39), Шойимова Мафтуна (49), Зоирова Умида (51).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар