ОЧЛда йилнинг энг чиройли голи аниқланмоқда, сўровномада Икром Алибоевнинг номзоди ҳам бор

Осиё Футбол Конфедерацияси 2018 йилги Чемпионлар лигасининг энг чиройли голини аниқлаш мақсадида сўровнома ўтказмоқда.

Сўровнома учун ОЧЛда доирасида киритилган 10та гол танлаб олинган. Овозга қўйилган номзодлар орасида «Локомотив» яримҳимоячиси Икром Алибоев томонидан гуруҳ босқичининг биринчи турида «Ал-Ваҳда» дарвозасига урилган гол ҳам бор. Баҳснинг 53-дақиқасида Алибоев майдоннинг ўз жамоасига қарашли қисмидан туриб зарба йўллаган ҳолда БАА клуби дарвозасини ишғол этган эди.

Ўнта номзод орасида «Персеполис» аъзоси Аҳмад Нуруллоҳнинг голи 50 мингдан ортиқ овоз тўплаган ҳолда етакчилик қилмоқда. Ҳозирга қадар Алибоев учун берилган овозлар сони 300га яқинлашган.

Сўровномада иштирок этиш учун ОФК расмий сайтининг қуйидаги саҳифасига ўтиш лозим.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар