20.11.2018 03:48
12766
«Ювентус» Дибала ўрнига икки футболчини кўзлаяпти

«Ювентус» клуби «Реал» яримҳимоячиси Марко Асенсио ва «ПСЖ» ҳужумчиси Килиан Мбаппе хизматига қизиқиш билдирмоқда.

Tuttosport хабарига кўра, агар аргентиналик ҳужумчи Пауло Дибала жамоани тарк этса, Турин клуби бу икки футболчидан бирини харид қилиши мумкин.

«Ювентус» Дибалани 130–140 миллион еврога сотишга тайёр. Аввалроқ, у билан «Реал» клуби қизиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

25 ёшли Дибала 2015 йилдан бери «Ювентус» шарафини ҳимоя қилади. Жорий мавсумда у 11та ўйин ўтказиб, 2та гол урган. Дибаланинг шартномаси 2022 йил ёзигача амал қилади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар