20.11.2018 19:36
13879
Рабьо ниҳоят Англия, Испания ва Италия чемпионлари орасидан бирини танлади

«ПСЖ» яримҳимоячиси Адриен Рабьо «Барселона»га ўтишни хоҳламоқда, деб хабар беради Mundo Deportivo. Келаси ёзда унинг парижликлар билан шартномаси муддати тугайди.

Газетанинг аниқлашича, «кўк-анорранглилар» Рабьога алоқадор шахслар, хусусан унинг онаси билан алоқага чиқишган. Каталония клуби музокаралар муваффақиятли чиқишига ишонмоқда, боиси Адриеннинг ўзи ҳам шу ниятда.

Шу билан бирга, хабар қилинишича, ҳозирда томонлар маслаҳатлашувларни ўтказмай туришибди. Бунга, биринчидан, дастлабки расмий алоқаларни қўлга қўйиш учун 1 январни кутиш кераклиги сабаб бўлса, иккинчидан, Рабьонинг ўзи бор эътиборини француз клубидаги ўйинига қаратмоқчи.

Аввалроқ 23 ёшли марказий яримҳимоячига «Манчестер Сити» ва «Ювентус» клублари ҳам қизиқиш билдираётгани хабар қилинган эди. «ПСЖ» ҳам уни қўйиб юбормасликка қарор қилган, аммо Рабьо шартномасини узайтиришни истамаганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар