20.11.2018 22:23
4725
Про-Лигада плей-офф иштирокчилари маълум бўлди

Про-Лига В гуруҳида 36-тур ўйинлари ўтказилди. 

Тошкент вилоятининг «Нурафшон» клуби сафарда «Ифтихор» билан куч синашиши лозим эди. Аммо, олтиариқликлар бу ўйинда майдонга тушишни ўзига эп кўрмадилар. Натижада, уларга 0:3 ҳисобида техник мағлубият ёзилди. «Нурафшон» эса гуруҳ ғолибига айланди.

Иккинчи ўринни Самарқанднинг «Шердор» клуби қўлга киритди. Жамоа бу турда дам олди.

Энди Про-лига плей офф ўйинларида «Машъал» – «Шердор» ва «Истиқлол» – «Нурафшон» жуфтликлари беллашади.

Про-лига, В гуруҳи, 36-тур
20 ноябрь

«Лабса» – «Зомин» 4:1
Голлар: Саид Ашуров (14, 22, 34), Бахром Нарзуллаев (51) - Дурбек Камолов (24) 

«Локомотив БФК» – «Ғиждувон» 0:1
Гол: Мирзобек Жониқулов (10) 

«Хотира 79» – «Ёзёвон» 2:4
Голлар: Бобур Мамажонов (20, 65) - Мақсад Ибрагимов (21), Абдулазиз Жўрабоев (61, 90+5), Аслиддин Алолиддинов (87)

«Ифтихор» – «Нурафшон» - : + 


Про Лига, плей офф
26-27 ноябрь

1-жуфтлик. «Машъал» – «Шердор»
2-жуфтлик. «Истиқлол» – «Нурафшон»

Суперлига, плей офф
3 декабрь
Суперлига 11-ўрин – 1- жуфтлик ғолиби

4 декабрь
Суперлига 10-ўрин – 2- жуфтлик ғолиби

Барча ўйинлар Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар