20.11.2018 21:09
13008
Неймар Каванининг қўполлигига муносабат билдирди

Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Неймар Уругвайга қарши кечган ўртоқлик ўйинида «ПСЖ»даги жамоадоши Эдинсон Кавани билан ўртасида келиб чиққан зиддиятга изоҳ бериб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, учрашув 1:0 ҳисобида бразилияликларнинг ғалабаси билан якун топди. Ўйин охиридаги вазиятлардан бирида Кавани Неймарга қўполлик ишлатиб, уни газонга йиқитди ва сариқ карточка билан жазоланди. Шундан кейин у Неймарнинг қўлидан тортиб турғазиб қўймоқчи бўлганида, бразилиялик футболчи очиқчасига норозилик билдирган эди.

«Айримлар йўқ жойдан низо келтириб чиқаришга уриняпти. Кавани билан келишмовчилигимиз – ўйинда бўлиб турадиган ҳолатдан бошқа нарса эмас. Биз «ПСЖ»да ҳамкасб ҳамда партнёрлармиз. Етар энди ҳаводан олиб муаммо ясаш», - деб айтиб ўтган Неймарнинг сўзларини келтирди Mundo Deportivo.

Вазиятга Кавани ўша куниёқ муносабат билдирган, келишмовчиликни ўйиннинг юқори эмоционал аспекти билан боғлаб, ўйиндан сўнг футболчилар бу ҳақда унутиб юборишганини айтган эди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар