15.11.2018 02:40
3865
Теглар
Россия терма жамоаси жаҳон чемпионатидаги иштироки учун ярим миллиард рублдан зиёд мукофот олди

Россия терма жамоаси ЖЧ-2018 мусобақасидаги иштироки учун Россия футбол иттифоқидан 8 миллион евро (тахминан 600 миллион рубль) мукофот олди.

Бу қиймат футболчилар, мураббийлар штаби ва маъмурият ўртасида тақсимланади. Унинг қандай бўлишини мураббийлар ва футболчилар ўзаро келишиб олишган.

Эслатиб ўтамиз, Россия терма жамоаси жаҳон чемпионатида чоракфиналгача етиб бориб, Хорватияга (2:2, пен. 3:4) пенальтилар сериясида ютқазган эди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар