14.11.2018 22:47
3476
Про-лиганинг «В» гуруҳида ҳам етакчилар аниқланди, улар ўзаро дурангга имзо чекди

Бугун Про-лиганинг «B» гуруҳида 35-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

Турнинг марказий ўйини Самарқандда, мусобақа жадвалидаги икки юқори ўрин эгаси - «Шердор» ва «Нурафшон» жамоалари ўртасида кечди ва 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якун топди. Натижада гуруҳ ғолибини аниқлаш сўнгги турга қолди.

36-турда «Нурафшон» «Ифтихор» билан куч синашади, «Шердор» учун эса мавсум якунига етди. Бухороликлар охирги ўйинда ғалаба қозонса, очколар сони бўйича самарқандликларга етиб олиш билан бирга ўзаро ўйинлар натижасига кўра биринчи ўринни ҳам қўлга киритади.

Умуман олганда, Суперлигага чиқиш учун плей-офф баҳсларида бу гуруҳдан «Шердор» ва «Нурафшон» клублари қатнашиши аниқ бўлиб улгурди. 36-тур ўйинлари 19-20 ноябрь кунлари бўлиб ўтади.

Про-лига, «B» гуруҳи
35-тур, 14 ноябрь
«Ёзёвон» - «Локомотив БФК» 2:1
Голлар: Мақсадбек Ибрагимов (1-0), Зоҳид Исмоилов (2-0), Рустам Ҳазратқулов (2-1).  

«Ғиждувон» - «Лабса» 3:2 
Голлар: Наримон Ҳасанов (0-1), Тўлқин Умаров (0-2), Жамшид Ҳасанов (1-2), Мирзабек Жониқулов (2-2), Нуриддин Раҳматуллаев (3-2).      

«Зомин» - «Ифтихор» 5:0 
Голлар: Убайдулло Набиев (1-0), Дурбек Камолов (2-0), Убайдулло Набиев (3-0), Шохжаҳон Аббосов (4-0), Шохжаҳон Аббосов.   

«Шердор» - «Нурафшон» 1:1 
Голлар: Муҳаммад Ражабов (1-0), Фарруҳ Шотурсунов (1-1)

Эслатиб ўтамиз, ўрнатилган тартибга мувофиқ, Про-лигадан Суперлигага фақат "А" гуруҳи ғолиби тўғридан тўғри йўл олади. "А" гуруҳининг 2-3 ўрин эгалари ва "B" гуруҳининг икки етакчиси ўртасида ўтиш ўйини ўтказилиши мумкин. Аммо "В" лига вакиллари лицензиялаш талабларига жавоб бера олмаса, улар Суперлигада ўйнай олмайди.

Кеча "А" гуруҳида дастлабки уч ўрин эгаси маълум бўлган эди. "Андижон" биринчи ўринни эгаллаб, Суперлигага йўл олган бўлса, "Машъал" ва "Истиқлол" юқори учликни якунлаб берди.

Суперлигага ўтиш ўйинлари
26-27 ноябрь
1-жуфтлик. "Машъал" – Про-лига “В” 2-ўрин
2-жуфтлик. "Истиқлол" – Про-лига “В” 1-ўрин

3 декабрь
Суперлига 11-ўрин – 1-жуфтлик

4 декабрь
Суперлига 10-ўрин – 2-жуфтлик 

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар