10.11.2018 18:58
10801
Стерлингнинг янги шартномаси шартлари маълум бўлди

Англия терма жамоаси ва «Манчестер Сити» яримҳимоячиси инглиз футболи тарихидаги энг кўп маош олувчи футболчилардан бирига айланди, деб хабар тарқатди Daily Mail.

Нашр маълумотига кўра, кеча клуб билан янги шартномага имзо чеккан 23 ёшли футболчининг ҳафталик маоши эндиликда 300 минг фунтни (343 минг евро атрофида) ташкил этади. Бунга қадар Раҳимга ҳафтасига 180 минг фунт тўлаб келинган.

Қайд этиш жоиз, Англия Премьер-лигасининг айни пайтдаги энг кўп маош олувчи футболчиси «Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Алексис Санчес саналади: унга ҳафтасига 350 минг фунт иш ҳақи тўланади.

Маълумот учун, Стерлинг Манчестер клуби сафида 2015 йилдан буён тўп суриб келмоқда. Унинг янги битими 2023 йил ёзигача мўлжалланган. Жорий мавсумда у АПЛнинг 9та ўйинида майдонга тушиб, 6+5 маҳсулдорлик кўрсаткичини қайд этган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар