05.11.2018 14:14
3177
Буюк Британия ҳукумати вакили Европа Суперлигаси ташкил этилишига муносабат билдирди

Буюк Британия ҳукумати Англия Премьер-лигаси клубларининг янги мусобақа – Европа Суперлигасида иштирок этишига мутлақо қарши, деб хабар беради The Telegraph.

Ўтган ҳафта Football Leaks томонидан сиздирилган маълумотларда қитъанинг бир қатор етакчи клублари, хусусан «Бавария», «Манчестер Юнайтед», «Манчестер Сити», «Арсенал», «Ливерпуль» ва «Челси» каби жамоалар хуфёна тарзда 2021 йилда УЕФАдан чиқиш ва янги мусобақага асос солиш масаласида фикр алмашаётгани айтилган эди.

«Ҳукуматга бу ҳақда ҳеч нарсани маълум қилишмаган. Демак, бундан АПЛ раҳбариятининг ҳам хабари йўқ. Бу Англияда спорт маданиятига таҳдид солишини ҳисобга олиб, биз мутлақо қаршилик билдирамиз», - деб айтган нашрнинг британ ҳукуматидаги манбаси.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар