27.10.2018 15:40
4071
«МЮ» бош мураббийи лавозимига Райан Гиггз номзоди таклиф этилди

«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ ҳужумчиси Эрик Кантона клубни жамоанинг бошқа бир собиқ аъзоси Райан Гиггзга клубда бош мураббий бўлиш имконини бериш керак, деган фикрда.

«МЮ»да клубни ичкаридан биладиган, унинг фалсафасини жуда яхши ўзлаштирган одамга ҳеч қачон имконият беришмайди. Бу гапларимдан сўнг одамлар мен ҳақимда клубни бошқариш истаги бор экан, деб ўйлашларини истамайман. Бу оддий ҳақиқат.

Гиггз? Бу жуда ажойиб танлов бўлар эди. Мураббийлик фаолиятини танлаган ҳар қандай собиқ футболчида имконият бўлиши керак», - деган Кантонанинг сўзларини келтирди The Mirror.

Қайд этиш жоиз, Кантона аввалги интервьюларидан бирида манкунианликларнинг ҳозирги устози Жозе Моуриньо «бу лавозимига тўғри келмаслигини» айтган эди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар